26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кентовдаги учрашув

Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай ва Туркистон вилояти прокурори Марат Алиханов Кентов шаҳридаги 5-сонли иссиқлик марказида ишчилар билан учрашди.

5 минг аҳолиси бўлган шаҳарни иссиқлик билан таъминлайдиган ушбу муассаса 1934 йилда барпо этилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда у ердаги техник асбоб-ускуналар эскирган, янгилашни талаб этади. Иншоотнинг стратегик аҳамияти туфайли муассаса фаолияти ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиниши доимий прокуратура назоратида.

Учрашув давомида вилоят прокурори прокуратуранинг назорат акти билан 365 ишчининг 25 млн. тенгелик иш ҳақидан қарзлари тўлаб берилганини алоҳида таъкидлади. 

 Арман Жетписбай иссиқлик марказини замонавийлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилганини таъкидлади.

– Айни дамда бу борада республика бюджетига таклифлар йўлланган ва корхонани янгилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 2-3 йил вақт керак, – деди ҳоким ўринбосари.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-03-07, 20:17 284
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.