26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими ўтрорликлар билан учрашди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг халқ билан учрашуви Ўтрор туманида давом этди. Тадбирда туманда амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар муҳокама қилинди. 

– Ўтрор Туркистон шаҳри билан бирга ривожланади. Сайёҳлик салоҳияти юксак. Муқаддас Арслонбоб мақбараси, Ўтрор шаҳарчаси ва бошқа тарихий масканлар саёҳатчиларни қизиқтиради. Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш керак. Айниқса, сармоя жалб қилиш, корхоналарни кўпайтириш муҳим. Кейинги икки йилда туманда 16 млрд. тенгега 9та сармоявий лойиҳани амалга ошириш борасида ишлар юритилмоқда. Жумладан, “Аrm Wind” компанияси томонидан кунлик қуввати 50 МВт қуёш электр станцияси барпо этилмоқда. Балиқчилик учун зарур бўлган омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам муҳим. Лойиҳа қиймати 1,2 млрд. тенге. Шунингдек, қиймати 1,1 млрд. тенгелик 400 бош қорамолга мўлжалланган “Оntustik Altair” сут-товар фермаси ҳамда ем-хашак ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш режаланган. Туманни ривожлантириш давом эттирилади, – деди Дархан Сатибалди.

Учрашувда инфратузилма, ичимли сув, йўл қурилиши, ернинг ҳосилдорлигини ошириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Шу куни вилоят ҳокими ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма раҳбарлари билан бирга жамоатчилик қабулини ўтказди. Фуқаролар мутасадди ташкилот раҳбарлари билан эркин фикр алмашиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

Таъкидлаш жоизки, ўтган йилги йиғилиш натижалари бўйича айрим масалалар ҳал этилди. Хусусан, нафақадорлар туман марказида фахрийлар учун ҳордиқ маскани очиш масаласини кўтаришган эди. Шаулдир қишлоғидаги эски меҳмонхона таъмирланиб, фахрийлар учун дам олиш маскани сифатида фойдаланишга топширилди. Шунингдек, “Шаулдир-Кўксарой” йўли таъмирланди. Талапти қишлоғига декабрь ойида табиий газ келди.

Ўтган йил якунларига кўра, Ўтрор туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 18,8 млрд. тенгени ташкил қилиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 4 млрд. тенгега ошди. Асосий капиталга йўналтирилган сармоялар ҳажми 25 млрд. тенгени ташкил қилди. Шаулдир қишлоғида “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида 600 ўринли янги мактаб қурилиши режаланган. Талапти қишлоғида 25 кишига мўлжалланган шифокорлик пунктини қуриш учун маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари юритилмоқда. Шунингдек, Маяқум, Ўтрор, Оққум, Сарикўл аҳоли пунктларида ичимли сув тармоқларини таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 70 миллион тенге ажратилади. 

“Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида жорий йилга Ақтўбе, Ақкўл, Арис, Ўтрор, Кўксарай, Қўғам, Интали аҳоли манзилларидаги кўчаларни ўртача таъмирлашга 518 млн. тенге ажратилган. Туман инфратузилмасини яхшилаш тадбирлари давом эттирилади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-03-11, 04:26 389
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.