26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иштирокчилар таркиби тасдиқланди

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида 16 март куни ўтадиган теледебатга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда “Хабар” телеканали сиёсий партияларнинг сайлов арафасидаги теледебат регламентини ишлаб чиққани маълум қилинди. Унга кўра, теледебат уч босқичда ўтказилади. Мажлисда комиссия аъзолари теледебатда иштирок этадиган партия вакилларининг рўйхатини тасдиқлади.

МСК раиси Нурлан Абдиров раислигида ўтган мажлисда бундан ташқари “Электрон ҳукумат” порталида фуқароларни рўйхатга олиш ўрни ва сайлов участкаларининг манзиллари ва бошқа маълумотларни онлайн текшириш хизматини ишга тушириш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, айрим сайлов участкаларида овоз беришнинг бошланиши ва якунланишининг вақтини белгилаш ҳақида фикр юритилди.

Мажлисда маъруза қилган МСК аъзоси Анастасия Шегорцова теледебат давомида иштирокчилар ўзларининг сайловолди дастури билан таништириш, рақибларига савол бериш, сайловчиларнинг саволларига жавоб бериш, шунингдек, сайловчиларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

– Тасдиқланган қоидага кўра, иштирокчиларга қўйиладиган умумий талаблар, сўзга чиқиш навбати, мунозара тили ва давом этиш вақти белгиланади. Иштирокчиларнинг таркиби тасдиқланди. Унда “AMANAT” партиясидан Ерлан Қўшанов, “Ауыл” халқ-демократик ватанпарварлик партиясидан Жигули Дайрабаев, «Respublika» партиясидан Айдарбек Қўжаназаров, Қозоғистон Халқ партиясидан Ермухамет Ертисбаев, Қозоғистон “Байтақ” яшиллар партиясидан Азаматхан Амиртаев, “Ақ жўл” Қозоғистон демократик партиясидан Азат Перуашев, Умуммиллий социал демократик партиясидан Нурлан Ауесбаев иштирок этиши тасдиқланди, – деди А. Шегорцова.

МСК котиби Мухтар Ерман халқаро сайлов институти очилгандан буён 16та давлат ва 4та халқаро ташкилотдан 165 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтганини маълум қилди.

МСК раисининг ўринбосари Константин Петров маҳаллий ижро органлари сайловчилар тизими бўйича улкан иш бажарганини таъкидлади.

– Ўтган сайловлар тажрибаси кўрсатганидек, фуқароларнинг аксарияти сайловчилар тизимида бор-йўқлиги вақтида текширилмайди. Улар асосан сайлов куни ўзларини сайловчилар рўйхатига киритишга ҳаракат қиладилар. Шу каби камчиликларни бартараф этиш мақсадида МСК Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрофазо саноати, Ички ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда иккита онлайн-сервисни ишга туширди, – деди у.

Мажлисда Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрофазо саноати вазирининг ўринбосари Асет Турисов кузатиш ва фуқароларни бир неча марта рўйхатга олишнинг олдини олиш юзасидан фикрларини илгари сурди. У овоз бериш куни фуқаролар eGov mobile иловаси, шунингдек, банкларнинг мобил иловалари орқали рақамли ҳужжатларни тавсия этиш имкониятига эга эканлигини эслатди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотлари асосида, 2023-03-11, 04:33 273
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.