26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари: Мамлакатимиз тараққиёти учун сиёсий тизимни модернизация қилишнинг ўзи етарли эмас

Давлат раҳбари вилоят ҳокимлари ва давлат органлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош вазир, давлат органлари раҳбарлари, вилоятлар ва Астана, Алмати ва Шимкент шаҳарлари ҳокимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда мамлакат ҳудудларини ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. Қозоғистон халқига Мурожаатномасида қайд этилган вазифалар ижросини таъминлаш, аввалроқ Давлат раҳбари томонидан берилган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент мамлакатда ҳар томонлама сиёсий модернизация жараёни давом этаётганини таъкидлади.

«Биз унинг йўналишларини ўтган йилнинг март ойидаги Мурожаатномада белгилаб берган эдик. Мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Биз бир йил ичида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширдик. Давлат тизимини янги талаблар асосида модернизация қилиш бўйича бир қанча сиёсий кампаниялар ўтказдик. Биз муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун Миллий қурултойни туздик. Давлатчилигимиз ва миллий бирлигимиз пойдеворини мустаҳкамлайдиган янги мафкуравий концепцияларни таклиф қилдик. Наврўз байрамини янгича нишонлашни бошладик. Республика байрамининг тикланиши тарихий қадам бўлди», – деди Давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат мамлакатда, балки хорижда ҳам муҳокама қилинмоқда.

«Бизнинг келажагимиз равшан, аниқ режамиз мавжуд. Мажилис ва маслахат сайловлари ҳокимият институтларини янгилашнинг якуний босқичидир. Шу тариқа ҳокимиятга кенг қамровли ислоҳотларни давом эттириш бўйича янги ишонч ваколати берилади. Мамлакатимиз тараққиёти йўлида янги ташаббуслар билан чиқиш ва уларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиш асосий вазифадир. Ҳозир муваффақиятдан завқланиш вақти эмас. Ишни жадаллик билан давом эттириш керак», – деди Президент.

Давлат раҳбари ижтимоий барқарорлик масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

«Мамлакатимиз тараққиёти учун сиёсий тизимни модернизация қилишнинг ўзи етарли эмас. Ислоҳотлар, энг аввало, жамиятда янги сиёсий маданиятни шакллантириши керак. Шу билан бирга, янги қадриятларни ўрнатиш керак. Энг аввало, мамлакат манфаатлари, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари устувор ҳисобланади. Геосиёсий вазият оғирлашганда давлат ва фуқароларнинг масъулият юки ортади. Бир ўйламай айтилган сўз, битта ўйламай қилинган қарор мамлакатга таъсир қилиши мумкин. Албатта, давлат сўз эркинлигини кафолатлайди. Ҳар ким хоҳлаганича ҳаракат қилиш имкониятига эга. Аммо бу бепарволикка йўл беришни англатмайди. Ҳар бир фуқаро юрт тинчлиги, унинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш билан боғлиқ қонун талабларига тўлиқ риоя этишга мажбурдир. Қонун ва тартиб бор жойда барқарорлик бўлади. Бу тамойил ҳамма учун умумийдир», – деди Президент.

Давлат раҳбари халқнинг миллий ўзлиги ва бирлигини мустаҳкамлаш муҳим вазифа эканини таъкидлади.

– Сўнгги пайтларда фақат бир вилоятга маълум бўлган одамларга ёдгорлик ўрнатиш модага айланди. Маҳаллий ономастика комиссиялари бунга йўл қўймаслиги керак. Республика комиссияси номақбул қарорларнинг олдини олиши лозим. Ҳар ким ўз ота-боболарига ёдгорлик ўрнатса, мамлакатда қабилачилик, маҳаллийчилик авж олади. Бунга эътибор беринг. Совет даври арбобларига, жумладан, оммавий қатағонларда бевосита иштирок этган шахсларга ёдгорлик ва бюстлар ўрнатиш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда. Ҳаётда бўлмаган қаҳрамонликларга тўла биографиялар ўйлаб топилмоқда. Улар ҳақидаги маълумотлар архив ҳужжатларида кўрсатилмаган ёки умуман йўқ. Айрим фаол гуруҳлар фуқароларимизни шўролар давридаги партия ва давлат арбобларининг афсонавий таржимаи ҳолларига ишонишга мажбур қилмоқда, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Миллатлараро муносабатлар муаммоси доимо долзарбдир.

«Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мамлакат барқарор ривожланишининг асосидир. Бу муҳим вазифани амалга ошириш учун марказий давлат органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, Қозоғистон Халқ Ассамблеяси ва умумий фуқаролик жамияти кучларини бирлаштириши керак», – деди Президент.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари маънавий қадриятларимизни асраб–авайлаш муҳимлигига эътибор қаратди.

«Халқимизнинг дунёқарашига кўра анъанавий исломни улуғлаш жуда муҳим. Унинг илмий–назарий асосларини ишлаб чиқиш зарур. Ёш авлоднинг маънавий тарбиясини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Аслида, бу жуда муҳим масала. Унга эътибор бермасак, миллий анъаналаримизни йўқотишимиз мумкин. Ҳокимларга ваколатли органлар билан биргаликда диний соҳадаги ишларни фаоллаштиришни топшираман», – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент халқ турмуш даражасини юксалтириш ҳукумат ва вилоятлар ҳокимларининг энг муҳим вазифаларидан бири эканини таъкидлади. Давлат раҳбари мамлакатда ижобий ўзгаришлар рўй бераётганини фуқаролар ҳис этиши зарурлигини қайд этди. Бунинг учун халққа эзгу ташаббусларнинг аҳамиятини тинимсиз айтиб туриш керак.

«Биз беқарорликка олиб келадиган ҳаракатларга йўл қўймаймиз. Бундай ноқонуний хатти–ҳаракатларнинг олдини олиш керак. Мамлакатда фитна қўзғатувчи, жамоат тартибини бузишга ундаган шахслар қаттиқ жазоланади. Провокацияга қарши кураш қонун доирасида тез ва тизимли равишда олиб борилиши керак. Тегишли қонунларимиз бор, уларга қатъий риоя қилишимиз керак. Акс ҳолда, ҳаракатсизликнинг оқибатлари мамлакатимиз учун жуда хавфли бўлиши мумкин. Кўп марта айтганимдек, бизга, биринчи навбатда, қонун устуворлиги керак. Қонунга амал қилинса, фуқаролик жавобгарлиги юқори бўлса, жамиятда тартиб бўлади. Барқарорлик бор жойдагина тараққиёт ва фаровонлик бўлади. Юрт бирлиги – ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг асосий кафолатидир. Шундай экан, биз ҳамжиҳатликда ишлашимиз керак. Давлатни ҳар томонлама модернизация қилиш борасидаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Шу муносабат билан мен бир қатор янги ташаббуслар ҳақида ўйлаяпман. Бу ҳақда сайловдан кейин эълон қиламан», – дея хулоса қилди Президент.

Шу билан бирга, Қасим-Жўмарт Тўқаев шаҳар ҳокимлари ва давлат органлари раҳбарларига фуқаролар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, учрашувлар ва шахсий қабуллар ўтказиш бўйича топшириқлар берди.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари Алтай Кўлгинов, Астана ҳокими Женис Қасимбек, Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев ва Шимкент ҳокими Мурат Айтенов сўзга чиқди.

2023-03-14, 03:49 405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.