26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳим сиёсий жараён яқин

Туркистонда ҚР Марказий Сайлов  Комиссияси раиси Н. Абдиров иштирокида  2023 йил 19 мартга белгиланган ҚР Парламенти Мажлиси ва маслаҳатлари депутатлари сайловига тайёргарлик ҳамда уни уюшқоқли ўтказиш масалаларига бағишланган  сайёр  семинар ўтди.

– Ўтган йили 5 июнда Қозоғистон халқи  референдумда сиёсий ислоҳотларни қўллаб овоз берди. Саноқли кунлар қолган сайловда еттита сиёсий партия иштирок этади. Жами 223 маслаҳатлардаги  битта депутатлик  ўринга ўрта ҳисобда 15 номзод рўйхатга олинган. Аввалги сайловда 45 минг назоратчи иштирок этди, жорийсида ундан кам бўлмайди. Халқаро миқёсда 37 давлатдан 75 кузатувчи сайлов жараёнида иштирок этиш ниятини билдирган. Сайлов қатъий қонун асосида  адолатли ва камчиликларсиз ўтиши  шарт, бунинг учун давлат томонидан  барча шароитлар яратилган, – деди ўз  нутқида Н. Абдиров.

Шунингдек, Туркистон вилояти сайлов комиссияси раиси А. Турғимбеков, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Тажибаев, хуқуқ-тартибот органлари раҳбарларининг сайловга тайёргарлик ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Вилоятимизда 1274 сайлов комиссиялари тузилган. 19 март куни жами 1 млн. 462 мингдан зиёд сайловчи 941 сайлов участкасида  ўзлари танлаган  номзод ва  партия учун овоз беради. Имконияти чекланган ногирон фуқаролар учун сайловда аравачалар ҳаракатланиши учун махсус йўлакчалар тайёр бўлиши  лозим. Полиция ходимлари тартиб-интизомни таъминлайди. Лекин уларнинг сайлов участкаларига кириши тақиқланган. Улар фақат сайлов комиссияси раиси таклифи билан  сайлов участкасига ташриф буюришлари мумкин. Ҳар бир сайлов участкасида 3 минг сайловчи овоз бериши ўринли. Сайловчилар сони бу кўрсаткичдан ошса,  янги участка  ташкил қилиниши керак.

Н. Абдиров сайлов кабиналари тўрт томондан ҳам ёпиқ бўлиши зарурми, – деган саволга  ҳам  жавоб  берди.

– Сайлов кабиналари уч томондан  ёпиқ бўлиб, сайловчи ўз гавдаси билан  тўртинчи томонни ёпади. Кимга овоз берганини ҳеч ким кўра ва била олмайди.  Демак, ҳозирги сайлов кабиналари талабга тўлиқ жавоб  беради – деди у.  

Сайлов  кунига қадар сайлов участкаларида  комиссия аъзолари  учун  ўқув  семинарлари  ўтказилади.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-03-14, 20:22 353
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.