26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Байроғимиз – Ватан иқболидек ёрқин

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Астанадаги “Атамекен” этномемориал мажмуасида Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди. 

Фахрий қоровул ротаси бошлиғи Давлат раҳбарига тантанага тайёргарлик ҳақида ҳисобот берди. Давлат мадҳияси янгради, Давлат байроғи кўтарилди. Қасим-Жўмарт Тўқаев йиғилганларни Давлат рамзлари куни билан табриклаб, бу юрт қудратини мустаҳкамловчи тантанали шодиёна эканлигини таъкидлади.

– Мовий байроғимиз – фахримиз! Спортчиларимиз халқаро мусобақаларда ғалаба қозониб, байроғимизни кўп маротаба сарбаланд этишган. Яқинда довюрак қизларимиз Эверестни забт этишди. Байроғимиз яна бир бор дунёнинг энг баланд чўққисида ҳилпирай бошлади. Олимпия ўйинлари яқинлашмоқда. Ўйлайманки, халқимиз Парижда ҳам байроғимизни сарбаланд этади, – деди Президент.

– Давлат рамзлари асосий қадрият ва ғояларни ойдинлаштиради, ҳар бир инсон қалбида Ватани билан ҳақиқий ғурурланиш туйғусини уйғотади. Халқимиз доим оғир дамларда байроқ остида бирлашган. Бирликни сақлаб, юртни, заминни ҳимоя қилган. Ерини кўз қорачиғидек асраб, ўз авлодларига етказиб берган. Ўша омонатга содиқ қолиш авлодларимизнинг буюк мақсадидир, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

 

Akorda.kz, 2024-06-06, 02:55 594
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.