26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар саломатлиги – миллат келажаги

Аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш мамлакатимизнинг соғликни сақлаш соҳасидаги асосий йўналишларидан бири. Шу боис, ушбу масала Президент қошидаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича Миллий комиссиянинг доимий эътиборида. 

Бу ҳақда ҚР Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича Миллий комиссия раиси ўринбосари Лаззат Сулейман минтақавий алоқалар хизматида ўтган брифингда маълум қилди.

Мамлакатимизда она ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-соғломлаштириш шароитларини яратиш борасида турли жамғармалар, кенгашлар ва жамоат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

– Шунга қарамай, мамлакатимизда ўсмирлар ўртасида туғиш ва аборт қилиш, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, она ва бола ўлими ҳолатлари кузатилмоқда. Шу боис, ушбу соҳа ижтимоий ёрдам талаб қиладиган энг долзарб масалага айланмоқда. Ёшлар саломатлиги – миллат келажаги, миллатнинг сифатли пойдевори, десак, муболаға бўлмайди. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган 12 миллион қиз бола она бўлмоқда, уларнинг 775 минг нафари 15 ёшгача бўлган ўсмирлардир, – деди Л. Сулеймен.

Умуман олганда, мамлакатимизда 18 ёшгача бўлган болалар сони 7 миллионга яқин, уларнинг 51 фоизи болалар, 49 фоизи – қизлар. Шаҳар, қишлоқ тақсимотида болалар ўртасида ўғил ва қизларнинг улуши бир хил. Мамлакатда туғиш ёшидаги аёллар сони 4,7 миллиондан ошади.

2024-06-29, 03:47 491
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.