26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими савронликлар билан учрашди

Президентимизнинг “Халқ овозини тингловчи давлат” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди вилоятнинг шаҳар ва туманларида йиғилишлар ўтказмоқда. Навбатдаги учрашув Саврон туманида ўтди. Вилоят раҳбари аҳоли билан учрашиб, амалга оширилган ишлар ва режаларга тўхталди.

– Аҳоли билан учрашувлардан кўзланган асосий мақсад муаммоларни ҳал этишдир. Бугун биз муҳим масалаларни биргаликда муҳокама қилиш учун йиғилдик. Давлат раҳбари янги иқтисодий шаклга ўтиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Сармояларни жалб қилиш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш керак. Агросаноат мажмуасини ривожлантириш ва сув захираларидан самарали фойдаланиш учун сувни тежовчи технологияларни кенгроқ татбиқ этиш зарур. “Диплом билан қишлоққа” дастури бўйича қишлоқларга йўлланаётган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2023 йилда 45 нафар мутахассисга 15 миллион тенге миқдорида бир марталик моддий ёрдам, беш нафар мутахассисга эса уй-жой харид қилиш учун 26 миллион тенге миқдорида бюджет насиялари ажратилди. Мамлакатда “Тоза Қозоғистон” экологик акцияси давом этмоқда. Уйларимиз атрофини, кўчаларимизни тоза сақлашга, кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшишга чақираман. Бу ишга ҳар биримиз ўз ҳиссамизини қўшсак, вилоятимиз янада обод бўлади. Биргаликда жамиятда экология маданиятини шакллантиришимиз керак, – деди вилоят ҳокими.

Вилоят раҳбари туман ҳокимига “Тоза қишлоқ”, “Энг яхши кўча” каби экологик танловларни ўтказиш юзасидан топшириқлар берди.

Саврон тумани ҳокими Мақсат Танғатаров туманни 2023-2024 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш мақсадида 2023 йилда “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида Саврон туманининг бешта аҳоли манзилида 16та лойиҳани амалга ошириш учун 3,2 млрд. тенге, жорий йилда бешта аҳоли манзилида 12та лойиҳани амалга ошириш учун 2,1 млрд. тенге ажратилди.

Сўнгги уч йилда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони икки баравар кўпайди ва ўтган йили қарийб етти минг бирликка етди.

330та таълим муассасасида мактабларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида машҳур америкалик муҳандис Илон Маскнинг “Старлинк” сунъий йўлдош интернет қурилмасини ўрнатиш ишлари бошланди. У 329та мактабда (шу жумладан, 13таси Саврон туманида) ўрнатилган. Бунгача интернет тезлиги секундига 20 мегабитдан кам бўлган бўлса, ҳозир у 200 мегабитга етди.

Учрашувдан сўнг вилоят ҳокими шахсий маслалар бўйича фуқаролар қабулини ўтказиб, улар кўтарган масалаларни тинглади. Сайёр қабулда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва мутасадди бошқармалар раҳбарлари иштирок этди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-29, 03:50 419
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.