26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақанинг экспорт салоҳияти ортмоқда

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Қуантиров хизмат сафари билан Туркистон вилоятига келди ва вилоят ҳокими ўринбосари Нуралхан Кўшеров билан минтақадаги қатор саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.

Вилоятнинг сармоявий муҳитини яхшилаш йўллари муҳокама қилиниб, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг таклифлари тингланди.

Алибек Қуантиров саноат паркида корхоналар жамоалари билан мулоқотда бўлди.

Вилоят аҳолисининг асосий даромад манбаи деҳқончилик бўлганлиги сабабли, сабзавот сақлаш учун замонавий омборхоналарга эҳтиёж ортмоқда. Саврон туманидаги мева-сабзавот омборида бир мавсумда 4000 тоннагача сабзавот сақланади. Бу ерда 35 киши иш билан таъминланган.

Шундан сўнг вазир мамлакатимизда илк бор сув тежовчи қурилмалар ишлаб чиқарилаётган “BNK Group LTD” МЧБнинг фаолияти билан танишди. Асосий мақсад – янги технология ёрдамида сувни тежаш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш. Жорий йилда вилоятда қўшимча 22 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияни жорий этиш режалаштирилган. Корхона раҳбари Ниязали Бейсенбаев ишлаб чиқариш корхонасининг истиқболдаги режалари билан ўртоқлашди, товар бозорини кенгайтириш, давлат томонидан рағбатлантириш чораларини кучайтиришни таклиф қилди.

“Ақниет Holding” – бу тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлган маҳаллий мебелсозлик компанияси. Корхонада 97 киши меҳнат қилади. Мазкур лойиҳа нафақат ички бозор талабини қондириш, балки Қозоғистоннинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-15, 02:29 494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.