26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элларни ва дилларни яқинлаштираётган санъат

Бу йил Туркистон вилояти ташкил топганига 7 йил тўлди. Шу қисқа вақт ичида вилоятда сайёҳлик, маданият ва сармоя соҳалари жадал ривожланмоқда. Хорижий давлатларнинг олий мартабали вакиллари тарихий шаҳарга тез-тез ташриф буюриб, музокаралар олиб боришмоқда. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Туркистонга махсус ташриф буюрган Португалиянинг Қозоғистондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Хосе Атаиде Амарал билан учрашди. Учрашувда олий мартабали меҳмонга вилоятнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди.

– Вилоятимизда сармоядорлар учун қулай шароитлар яратилган. Биз Португалия билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёрмиз. Биз ҳам сайёҳлик соҳасидаги тажрибангизни кўриб чиқиш ва Европадан келаётган сайёҳлар сонини оширишдан манфаатдормиз, – деди Нуралхан Кўшеров.

Туркистонга махсус “Турон овози – 2025” қозоқ қўшиқ фестивалига келгани, Португалияда қозоқ қўшиқларини ижро этувчи хонанда борлиги, қозоқ қўшиқчилигининг савияси юксак эканлигини таъкидлади.

Муҳтарам меҳмон Туркистон шаҳрининг гўзаллиги ва равнақига ижобий баҳо бериб, сайёҳлик соҳасининг тараққиётига ишонч билдирди. У ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди.

Маълумот учун: Португалия Республикаси Пиренеи ярим оролида жойлашган давлат. Аҳолиси 10 миллион, пойтахти Лиссабон шаҳри.

 Португалия – индустриал-аграр мамлакат. Кемасозлик, автомобиль йиғув, велосипед, мотоцикл, моторлар, айрим турдаги дастгоҳлар, рўзғор машиналари, электротехника ва радиоэлектроника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ривожланган. Тўқимачилик (ип ва жун газлама тўқиш), тикувчилик, озиқ-овқат (зайтун ёғи, балиқ консервалари, вино и. ч.) саноати азалдан экспорт учун ишлайди. Цемент, чинни, ойна ва сопол ишлаб чиқариш корхоналари ҳам мавжуд. Чорвачилик тараққий этган. Соҳилда балиқ овланади. Транспортининг асосий тури – денгиз кема қатнови.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-06-23, 23:16 32
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.