26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Суйгонингдан айрилма!''

Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида Ҳамзанинг “Ким тўғри?” асари асосида саҳналаштирилган “Суйгонингдан айрилма!” комедиясининг премьераси ўтди.

Маиший комедия жанридаги ушбу саҳна асарининг қаҳрамонлари замондошларимиз. Улуғбек Носиров ижросидаги беданавоз Қодир, Дилфуза Иброҳимжонова талқинидаги унинг рафиқаси Марям хизматкорларининг бир-бирига кўнгли борлигидан хабар топишиб, уларни синовдан ўтказишга қарор қилишади. Актёрлар Эрали Тўламатов ва Лобар Зоҳидова талқинидаги Холмат ва Рузвон образлари ишонарли чиққан. Айниқса, севги изҳор қилиш саҳналари билан боғлиқ кулгули вазиятлар томошабинга завқ бағишлайди. Натижада, ёшлар синовдан муваффақият билан ўтиб, висолга етадилар...

Премьерадан сўнг томошабинлар иштирокида мазкур театрда узоқ йиллар бош режиссёр лавозимида фаолият юритган Ҳ. Қулабдуллаевни нафақага кузатиш тадбири ўтди. Бошловчилар Баҳром Искандаров ва Дилдора Бобошева тантана сабабчисини саҳна тўрига таклиф этишгач, Ҳ. Қулабдуллаевнинг ижоди ҳақидаги видеофильм намойиш қилинди. Унда Ҳамидулла аканинг ҳаёт йўли, жумладан, театрдаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Дарҳақиқат, санъаткор ижодий фаолияти давомида 50дан зиёд спектакль саҳналаштирган. Уларнинг мавзуси, жанри, талқини ҳам ранг-баранг. Режиссёрнинг ўзига хос жиҳати – у асар жанрини теран ҳис этган ҳолда, асосий ғояни очиб бериш учун актёрлар билан тинимсиз ишлайди, комик ҳолатларни тез илғайди, импровизация қилишга шароит яратади, асарларда миллий руҳни сақлашга интилади. 

У Шароф Бошбеков, Саид Анвар, Илҳом Зоир, Нурилло Аббосхон, Николай Гоголь, Жўра Худойбердиев каби ўзбек, немис, рус, туркман драматургларининг асарларини маҳорат билан саҳналаштирди. Энг муҳими, уларнинг аксарияти томошабинлар эътиборига сазовор бўлди, олқиш олди.

Тадбирда дастлаб сўз олган театр директори М. Миразизов шаҳар ҳокими М. Айтеновнинг “Ташаккурнома”сини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг Ж. Шанин номидаги Шимкент шаҳар қозоқ академик драма театри директори Қ. Қарғабаев, ушбу театрнинг бадиий раҳбари, ҚРда хизмат кўрсатган арбоб Бекпўлат Қурманғўжаев, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси бўлим мудири З. Мўминжонов, таниқли сухандон Ҳ. Давронбеков, артистлар С. Маҳмудов, О. Тўғонбоев, С. Рўзиматова, таниқли ижодкор Б. Қулабдуллаев, хонанда Х. Қулабдуллаев ва бошқалар Ҳамидулла Қудратилла ўғлининг Қозоғистондаги ягона ўзбек театрининг шаклланишидаги залворли хизматини алоҳида таъкидлаб, унга ташаккурномалар ва совғалар тақдим этишди. 

З. АҲМАДЖОНОВ, 2022-06-11, 05:32 67
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.