26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эзгу ташаббус қўллаб-қувватланмоқда

Ўрдабошида “Мактабга йўл – чегарасиз эзгулик” хайрия тадбири ўтди

Туман маркази Темирлан қишлоғидаги майдонда уюштирилган анъанавий "Мактабга йўл – чегарасиз эзгулик" хайрия тадбири давомида унинг иштирокчиларига мактаб либослари, ўқув қуроллари тавсия қилинди.

Янги ўқув йилида тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалардан чиққан 3248 нафар ўғил-қиз вилоят бюджетидан ажратилган маблағга, шунингдек, туман ҳокими Н. Бадирақовнинг алоҳида топшириғига мувофиқ, яна 700дан зиёд ўқувчи ҳокимлик бўлимлари, қишлоқ ҳокимликлари ҳамда тадбиркорлар томонидан ўқув қуроллари ва кийим-кечаклари билан таъминланди.

“Мактабга йўл” республика ярмаркасининг мақсади – кам таъминланган ва кўп болали оилалардан чиққан ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, етимлар, ота-она ғамхўрлигисиз қолган болаларга ўқув йилига тайёргарлик борасида ёрдам кўрсатиш эди.

Тадбирда 100га яқин тадбиркор тикувчилик фабрикаси маҳсулотларини, Шимкент шаҳри савдо марказлари вакиллари, шунингдек, туман марказидаги тадбиркорлар жорий ўқув йилига зарур ўқув қуроллари, мактаб ва спорт либослари ҳамда бошқа маҳсулотларни 10-15 фоиз чегирма билан тавсия қилишди.

Бу каби хайрия тадбирлари туманнинг барча аҳоли манзилларида уюштирилмоқда.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-27, 03:59 510
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.