26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахтани қайта ишлаш заводи ва тикувчилик фабрикаси қурилади

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Ўзбекистоннинг «Global Textile Group» компанияси раҳбари Музаффар Раззоқовни қабул қилди.

Йиғилишда Туркистон вилоятида пахтачиликни ривожлантириш, чигитли пахта сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари бу борадаги икки томонлама ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам фойдали эканини айтиб, сармоядорга миннатдорчилик билдирди.

– Сармоявий штабнинг навбатдаги йиғилишида биз ҳамкорларимиз билан боғланиб, шериклик муносабатларини муҳокама қиламиз. Ўзаро ҳамжиҳатлик ва фикрдошлик мавжуд. Энди ишни бошлашимиз керак. Бугунги кунда Туркистон вилояти тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бизнес фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича мамлакатимизда етакчи ўринларда. Вилоятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кенг имкониятлар бисёр. Махсус иқтисодий ва саноат минтақалари мавжуд бўлиб, уларда пахтачилик ва пахта кластерини ривожлантириш салоҳиятимиз бор. 2022 йилда вилоятда 126,3 минг гектар майдонга пахта экилиб, ўртача ҳосилдорлик 28,6 центнерни ташкил этди. 361,8 минг тонна оқ олтин хирмони кўтарилди. Бугунги кунда вилоятимиз деҳқонлари 100 минг тонна пахта толаси етиштира олади. Унинг аксарият қисми экспорт қилинади. Фақат 15 фоизигина  қайта ишланади. Ушбу кўрсаткични оширишимиз керак. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, енгил саноат соҳасида ўзаро манфаатли тажриба алмашишда истиқболимиз порлоқ, деб ҳисоблайман, – деди Дархан Сатибалди.

Ўзбекистонлик сармоядор Музаффар Раззоқов ҳам келишув асосида иш олиб боришини ва амалдаги лойиҳага жорий йилда киришишини айтди.

Ҳозирда Туркистон вилояти ҳокимлиги ва сармоядор ўртасида ҳамкорликда иш олиб бориш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Шунга кўра, жорий йилда Мақтаарал туманида деҳқонлар билан шартнома тузилиб, 10000 гектар майдонга пахта экилади. Бунинг учун Ўзбекистондан 300 тонна сифатли пахта чигити келтирилади. Юқори сифатли пахта етиштирилса, “Йўл харитаси”да белгиланган режага кўра, келгуси йилда пахта экиш режаси 20000 гектарга, 2026 йилда эса 50000 гектарга оширилади. «Global Textile Group» компанияси пахтакорлардан хомашёни қиммат нархда сотиб олади.

“Йўл харитаси”нинг иккинчи ва бешинчи босқичлари ўртасида тегишли инфратузилмага эга пахта-тўқимачилик мажмуаси яратилади, пахта кластери ривожланади. Тегишли ер участкаси ажратилиб, инфратузилма ривож топиб, 2026 йилда Мақтаарал туманида пахтани қайта ишлаш корхонаси ва тўқимачилик фабрикасини ишга тушириш режаланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-02-25, 02:32 1198
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.