26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Дарбаза – Мақтаарал'' темирйўл линияси қурилади

Индустрия ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Марат Қарабаев Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди. 

Томонлар саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, саноат, транспорт ва мудофаа-саноат мажмуаси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Марат Қарабаев саноат кооперацияси соҳасида Қозоғистон ва Ўзбекистон 10 мингдан зиёд иш ўрни яратиш билан умумий қиймати 2,1 миллиард долларлик 42та қўшма лойиҳа амалга ошираётганини таъкидлади. Улардан Қозоғистон Республикаси ҳудудида – 29та, Ўзбекистон Республикасида – 13та.

Шунингдек, учрашув давомида транспорт соҳаси лойиҳалари, хусусан, «Дарбаза-Мақтаарал» темирйўл линиясини қуриш масалалари муҳокама қилинди.

«Дарбаза» станциясидан «Мақтаарал» станциясигача узунлиги 106 чақиримли темирйўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш «Сариағаш» назорат-ўтказиш пунктида юкларни тушириш ва йилига 10 миллион тоннагача қўшимча юк ташиш, шунингдек, Туркистон вилояти Мақтаарал тумани магистрал темир йўл линиясини асосий станцияга улаш имконини беради.

Марат Қарабаев ва Саидикром Ниёзхўжаев мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларни кўпайтириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Хабар 24, 2023-02-25, 02:35 1153
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.