26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахта кластери – соҳа таянчи

Туркистон вилоятида пахта кластери ривожлантирилади. Шу мақсадда пахта хомашёсини сотишдан ташқари, пахта толасини чуқур қайта ишлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Туркистон индустриявий минтақасида енгил саноат етакчи тармоққа айланади.

Вилоятга хизмат сафари билан ташриф буюрган Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин, вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, пахта заводлари раҳбарлари ва деҳқонлар иштирокидаги йиғилишида бу борадаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Деҳқонлар давлат субсидиялари, имтиёзли кредитлар масаласини кўтардилар. 

– Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш кластер тизими билан боғланмоқда. Бинобарин, қишлоқ хўжалиги, айниқса, пахтачилик тармоғи қанчалик саноатлашса, давлатнинг экпорт салоҳияти шунчалик ортади, халқнинг турмуш фаровонлиги юксалади. Пахта етиштириш ва чуқур қайта ишлаш давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу борада аниқ қадамлар қўйилади. Туркистон ягона пахта етиштирувчи вилоят бўлгани сабабли пахта кластерини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилади. Ҳукумат бу борада имкон қадар ёрдам беради. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари учун бу йўналишни ривожлантириш, халқаро бозорга чиқиш муҳим, – деди С. Жуманғарин.

– Вилоятимиздаги махсус иқтисодий минтақада пахта кластерини ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Минтақавий дастур қабул қилинди ва биз бу борада кенг қамровли ишларни амалга оширамиз. Енгил саноатнинг ривожи кўплаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Пахта кластерини ривожлантиришга алоҳида устуворлик берилади, деди Туркистон вилояти ҳокими Дархон Сатибалди.

Пахтанинг нархи халқаро Ливерпуль пахта биржасида белгиланадиган баҳога бевосита боғлиқ.

Республикада пахта толасини чуқур қайта ишлайдиган 2та корхона мавжуд. Шу боис вилоятда етиштирилаётган пахта толасининг атиги 15 фоизи қайта ишланади. Шу билан бирга, пахта кластерини ривожлантириш учун яқин 5 йилда Мақтаарал, Ўрдабоши, Саврон, Чордара, Жетисай туманларида 12та тўқимачилик ва тикувчилик фабрикасини очиш режаланган. Бунинг натижасида пахта толасини чуқур қайта ишлаш ҳажми 17 минг тоннадан 66 минг тоннагача оширилади.

Ҳозирда умумий қиймати 22 млрд. тенгелик 3та сармоявий лойиҳани молиялаштириш учун ҚР Молия вазирлигига 4 фоизли насия бериш юзасидан таклиф йўлланди.

2022 йилда Туркистон вилоятида 126,3 минг гектар майдонга пахта экилиб, 360 минг тоннадан зиёд ҳосил териб олинди.

Серик Жуманғарин бошчилигидаги делегация Туркистон вилоятида амалга оширилаётган қатор йирик лойиҳалар билан танишди.

2023-02-28, 01:59 1057
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.