26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Спорт куни'' нишонланди

Мамлакатимизда “Спорт куни” нишонланди. Вилоят соҳа ходимлари ва спортчилари касб байрамини Тўлебий туманидаги “Бәйшешек” спорт-соғломлаштириш мажмуасида қарши олди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими девони раҳбари Еркеғали Алимқулов вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг табриги ва самимий тилакларини етказди ва илғор ходимлар ва спортчиларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади. 

Еркеғали Амантайули, шунингдек, жорий йил ўтадиган Осиё ўйинларида ва келаси йили Париж Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган вилоят спортчиларига муваффақиятлар тилади. 

Соҳа ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, ​​волейбол, стол тенниси, арқон тортиш бўйича спартакиада ўтказилди. Бир ҳафта давом этган мусобақада 18 жамоадан 530 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Унда Тулкибош тумани 1-ўрин, Жетисай тумани 2-ўрин, Ўтрор тумани 3-ўринни эгаллади. Ғолиб ва ​​совриндорларга махсус медаллар ва кубоклар топширилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Қанат Жўлдиқараев жорий йилги анъанавий мусобақа вилоят ташкил этилганининг беш йиллигига бағишланганини таъкидлади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2023-08-22, 03:24 957
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.