26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижодкорга эҳтиром

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев бир гуруҳ ижодкорлар билан учрашди. Унда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарма раисининг ўринбосари Қасимхан Бегманов, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, танқидчи Армиябек Айт, фалсафа фанлари доктори, профессор Қансейит Абдезули, шоир, “Түркістан” халқаро газетаси бош муҳаррири Бауржан Бабажанули, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси Туркистон вилоят филиали раиси Айдар Сейдазим, “Turkistan Media Holding” МЧБ бошқарувчи директори Тельман Бейсен ҳамда вилоят маданият ва туризм бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими муовини Қасимхан Бегмановни таваллуд куни билан қутлаб, минтақада амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Йил охиригача ижодкорлар билан 20та адабий учрашув ўтказиш режаланганини таъкидлади. Ушбу учрашувлар туман ва шаҳарларда ўтказилади. 

Учрашув иштирокчилари Туркистон шаҳридаги ўзгаришларга ижобий баҳо беришди.

Шундан сўнг, «Фараб» кутубхонасида «Қўшиғимсан сен, туғилган юрт!» мавзуида  Қасимхан Бегмановнинг ижодига бағишланган адабий-мусиқий кеча уюштирилди. Унда шоир қаламига мансуб қўшиқлар ижро этилиб, театр артистлари саҳнани асарларини намойиш этишди. Ижодкорга вилоят ҳокимининг совға-саломлари топширилди. 

Шундай учрашувлар Саврон тумани ва Кентов шаҳрида ҳам ижодкор билан уюштирилди.

2023-10-19, 19:52 1707
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.