26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахта кластери ривожланади

Мақтаарал тумани далаларида Хитой технологияси асосида томчилатиб суғориш тизими жорий этилди. Бу усул сувни тежаб, мўл ҳосил олиш учун замин яратади. Туман ҳудудида Ўзбекистоннинг “Global textile” тўқимачилик компанияси пахта толасини чуқур қайта ишлайдиган завод барпо этишни режалаштирмоқда. Ушбу лойиҳа минтақада пахта кластерини жадал ривожлантириш имконини беради.

 “Хамро-Ата” деҳқон хўжалиги жорий йилда пахтани анча кеч, яъни, апрель ойининг сўнггида экди. Аммо, томчилатиб суғориш усулининг самараси ўлароқ шу кунларда баракали ҳосил олинмоқда. Умуман, янги технология туман бўйича 312 гектар ерда қўлланилмоқда. Чигит ерга қадалган кундан бошлаб, далага бирорта техника кирмади. Харажати оз, қўл кучига эҳтиёж бўлмади.

Хўжалик раҳбари Абдужалил Боевнинг айтишича, минерал ўғитлар жадвал асосида бериб борилди.

– Теримни бошладик, режа – гектаридан 60 центнердан “оқ олтин” териб олиш. Уни техника ёрдамида йиғиштириб оламиз, – дейди тажрибали пахтакор. 

Ушбу деҳқон хўжалигига 500 миллион тенге сармоя жалб қилинди. Лойиҳанинг ўзгачалиги, анъанавий усулга нисбатан оқар сув сарфи 50 фоизгача тежалиб, ҳосилдорлик гектарига 60-70 центнерга ортади.

Туман деҳқонлари бир асрга яқин даврдан буён пахтачилик билан шуғулланиб келади. Бироқ, бугунги кунгача етиштирилган ҳосил хомашё сифатида сотилмоқда. Келгусида бунга барҳам берилади. Ўзбекистоннинг “Global textile” компанияси билан тузилган шартнома асосида қиймати 45 миллион долларни ташкил этувчи лойиҳа амалга оширилади, натижада пахтани қайта ишлаш заводи, пахта-газлама фабрикаси, газламани бўяш фабрикаси ҳамда тикувчилик фабрикалари ишга туширилади.

М. УСМОНОВА. Мақтаарал тумани, 2024-10-10, 20:25 492
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.