26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик ва саноат – Чордаранинг тараққиёт стратегияси

Вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон фаровонлиги, иқтисодий барқарорлик ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг Чордара туманига навбатдаги хизмат сафари айнан шу мақсадларнинг амалий ифодаси бўлди.

Ичимли сув – ҳаёт манбаи

Ҳозирги кунда аҳолини тоза ичимли сув билан барқарор таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда вилоят ҳокими Арис, Келес, Қазиғурт, Ўтрор ва Чордара туманларидаги каналлар ҳамда сув иншоотларининг ҳолатини тикучоқдан назорат қилди.

Чордара туманида амалга оширилаётган ишлар қаторида янги дренаж қудуқлар қазиш, ер ости сувларидан фойдаланиш, асосий сув тармоқларига махсус тозалаш қурилмалари ўрнатиш каби чоралар ҳам бор. Бу орқали 30 мингдан ортиқ аҳолини барқарор ичимли сув билан таъминлаш режалаштирилган.

Қайта ишлаш саноати – янги босқичда

Ҳудудда иқтисодиётни ранг-баранглаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва иш ўринлари яратиш мақсадида “Қазкрахмал” заводи фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу замонавий корхона йилига 150 минг тонна жўхори маҳсулотини қайта ишлаш имкониятига эга бўлиб, 500дан зиёд иш ўрнини яратиши кутилмоқда. Вилоят раҳбари қурилиш ишлари ва ускуналарнинг ўрнатилиши билан танишиб, лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Соҳил ҳудудлари – сайёҳлар учун қулай маскан

Чордара сув омбори бўйлаб тозалик ва хавфсизликни таъминлаш, дам олиш масканларини янгилаш доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Санитария талабларига жавоб бермаган 171та иншоот ёпилди.

Сув хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соҳилда 16 нафар қутқарувчи мунтазам навбатчилик қилмоқда, чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатилган. Қонунбузарлик ҳолатлари бўйича эса 36та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, айрим иншоотларга жарималар солинди.

Сайёҳлик салоҳияти ортмоқда

Вилоятимизда ички ва ташқи сайёҳлик салоҳияти ортиб бормоқда. Жорий йилнинг 5 ойида 424 минг сайёҳ минтақага ташриф буюрган бўлса, табиий ҳудудларга борганлар сони икки баравар кўпайиб, 58 минг нафарга етди. “E-qonaq” ахборот тизимига кўра, 18 699 хорижий сайёҳ Туркистонда меҳмон бўлган. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистон, Туркия, Россия, Хитой ва Қирғизистондан.

Мухтасар қилиб айтганда, Чордарада амалга оширилаётган сув таъминоти, саноат тараққиёти ва сайёҳлик соҳасидаги ишлар нафақат аҳоли турмуш сифатига, балки бутун вилоятнинг иқтисодий юксалишига хизмат қилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар давлат сиёсатидаги “Инсон – жамият – давлат” тамойилининг амалий ифодасидир.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-07-23, 22:07 120
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.