26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир торда – эл қалби, бир зарбда – юрт руҳи

Қозоқ миллий мусиқа санъатининг нодир йўналишларидан бири бўлган дўмбира ижроси бугунги кунда замонавийлик ва анъанавийликни уйғунлаштирган ҳолда янги руҳ, янги нафас касб этмоқда. Бу борада истеъдодли ёшлар орасида Малика алоҳида эътирофга сазовор.

5 июль – “Қозоқ халқи дўмбираси” куни муносабати билан Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да ўтган “Үкілі домбыра” анъанавий танловида кўплаб иқтидорли ёшлар қаторида қорамуртлик истеъдодли қиз – Малика Абдикаримова ҳам фаол иштирок этди. У миллий чолғу санъатида намоён этган маҳорати билан ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар юракларини забт этиб, муносиб равишда 2-ўринни эгаллади.

Малика Ўткир қизи – Қорамурт қишлоғидаги Киров номли 6-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси. Дарслардан ташқари у 3 йилдан буён Оқсувкент қишлоғидаги 1-сонли Сайрам болалар мусиқа мактабида таҳсил олмоқда.

У дўмбирани шунчаки чалмайди – у унинг қалбидаги туйғулар, Ватанга бўлган муҳаббат, миллат фахри ва аждодлар мероси садо орқали ҳаётга дахлдор тарзда янграйди. Унинг ҳар бир ижроси эл қалбида миллий ғурур уйғотади, замонавий авлодни илдизларга боғлайди.

Малика учун дўмбира нафақат мусиқий асбоб, балки тинчлик, ифтихор ва меҳр-муҳаббат рамзи. У ўз иқтидори ва фидойилиги билан санъатга садоқатини намоён этиб, миллий мусиқамизнинг янги авлод сафларида ўз ўрнини топмоқда.

У ўзининг истеъдоди ва меҳнати туфайли Алмати, Туркистон, Шимкент каби йирик шаҳарларда ўтказилган қатор мусиқа танловларида қатнашиб, фахрий ёрлиқлар, диплом ва сертификатлар билан тақдирланган.

Маликанинг бу каби ютуқлари юртимизда ёш авлод тарбияси, миллий санъатга бўлган эътибор ва ғамхўрлик самарасидир. Зеро, Янги Қозоғистонда ҳар бир иқтидор соҳиби давлат ва жамиятнинг эътиборида.

Биз, Малика каби ёшларга ижодий парвоз, кенг салоҳият ва миллий санъат йўлида зафарлар тилаймиз. 

Марҳабо КЕНЖАБОЕВА, Қорамурт қишлоқ кутубхоначиси, 2025-07-23, 21:36 116
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.