26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл қалбидаги нашр – 90 ёшда

Матбуот нафақат янгиликлар манбаи, балки жамият тафаккурининг кўзгуси, фикр ва сўз эркинлигининг бебаҳо мезони, маънавият тарғиботчиси, журналист масъулиятидаги адолатдир. 

Шу маънода, ўз даврида “Сталин жолы”, кейин “Ильич жолы”, ҳозирда “Төлеби туы” номи билан халқ қалбидан жой олган газета ўзининг 90 йиллик юбилейини нишонлади. 

“Төлеби туы” фақатгина газетанинг номи эмас – у тарихни сўзлаган, ҳақиқатни ёритган, эл қалбидаги дардни ҳам, қувончни ҳам баён этган минбардир. У ўз саҳифаларида туманнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини, халқнинг анъаналари ва урф-одатларини, меҳнатни, эл-юртимизда кечаётган ўзгаришларни масъулият билан акс эттирди. Унинг ҳар бир сони давр солномаси, ҳар бир мақоласи қалб сўзи бўлди.

Тантанали байрам тадбири туман маданият уйида ўтди. Унда туман раҳбарияти, ОАВ муҳаррирлари, сиёсий партия, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, фахрий журналистлар иштирок этдилар. Ташриф буюрганлар газета жамоасини шонли тантана билан муборакбод этдилар ва қимматли совға-саломларини топширдилар. 

Газета тарихи ҳақидаги видеолавҳа намойишидан сўнг нашр бош муҳаррири Абдималик Рахманқулов иштирокчиларни қутлуғ айём билан табриклаб, газета тарихи ва таҳририят фаолияти билан таништирди. Туман ички сиёсат бўлими раҳбари Қанат Қалибеков, маслаҳат раиси Нурлан Қўйбағаров табрик нутқидан сўнг туман ҳокими ва маслаҳати ташаккурномаларини таҳририят ходимларига топширишди. Туман фахрийлар кенгаши раиси Атирхан Шинғисбаев, “Егемен Қазақстан” газетасининг вилоят бўйича мухбири, вилоят маслаҳати депутати Ғалимжан Елшибай, таниқли журналистлар, депутатлар ва турли қатлам вакиллари сўзга чиқиб, дил изҳорини баён этишди. 

– Буюк давлат ва жамоат арбоби Тўле бий номидаги жонажон ва жаннатмакон туманимиздаги босма нашрлар орасида 90 йиллик тарихга эга бўлган “Төлеби туы”нинг ўзига хос ўрни, мавқеи бор, бу – туманнинг тарихи, маънавияти ва сўз эркинлигининг пойдеворидир. Бу минбар орқали туман ҳаётининг ҳар бир нафаси, халқнинг дарду орзуси, муаммолари ва ютуқлари ҳақиқат сўзи билан халққа етиб борди, жамият онгида ўз аксини топди. “Төлеби туы” – эл овозини, замон шижоатини, ҳаёт ҳақиқатини ёритиб келаётган машъаладир, – деди маслаҳат раиси Нурлан Қўйбағаров. 

 Тадбир давомида газета фаолиятига улкан ҳисса қўшган қалам соҳиблари тақдирланди. Энг олий эътироф – “Қозоғистоннинг фахрий журналисти” кўкрак нишони матбуот тараққиётига бутун ҳаётини, қалами ва виждонини халқ хизматига бағишлаган Ўринбасар Суттибаевга топширилди.

Шунингдек, таҳририят раҳбари Абдималик Рахманқулов ва бўлим мудири Ақжан Иманалиева Қозоғистон Журналистлар уюшмасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

“Төлеби туы” замон билан ҳамнафас нашр. Шунинг учун ҳам туманда ташкил этилган “Төлеби туы”нинг 90 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанага нафақат туман аҳли, балки яқин-олисдан келган меҳмонлар, журналистлар, адиблар ва халқ вакиллари ҳам ташриф буюрдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққан меҳмонлар газета билан боғлиқ самимий хотиралари, у билан ўтган ҳаёт йўли ҳақида самимий туйғуларни ўртоқлашдилар. Айниқса, туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Қалибек Алдабергенов ҳамда Батир Кўшербай каби таниқли шахслар газета оғир даврларда ҳам халқ билан елкадош бўлиб, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида муҳим аҳамият касб этганини эҳтиром билан эслатиб ўтдилар.

Шунингдек, бугунги кунда таниқли ёзувчи, олим сифатида халқ ардоғига сазовор бўлган Темирғали Кўпбаев ҳамда вилоят маслаҳати депутати журналист Ғалимжан Елшибай “Төлеби туы”да ўтказган йиллари ҳақида ғурур билан гапириб ўтишди. 

Газета жамоасини шу қутлуғ сана 90 йиллик юбилейи билан чин қалбимдан табриклаб, уларга келгусида ҳам шиддатли илҳом, шижоат, содиқ ўқувчилар, ва энг муҳими, юрт олдидаги масъулиятли вазифаларини шараф билан адо этишларини тилайман.

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ, 2025-07-28, 23:02 29
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.